Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Арсен Венгер: АПЛда инглиз футболчилар кам бўлишига қарамай, уларнинг барчаси рақобатга дош бера олган
12:28 / 15.08.2015
1260

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер Англия премьер-лигасида инглиз футболчиларнинг камлигига ўз муносабатини билдирди.

“Мен бу ҳақда бир неча бор гапиргандим. Балки, рақамлар нуқтаи назаридан бу муаммо бўлиб туюлиши мумкин, аммо аслида бунақа эмас, – деди мутахассис. – Лигада 400 инглиз футболчи бўлса ҳам, миллий терма жамоа мураббийи улардан фақат 40 нафарига эътибор қаратади. Қолган 360 нафари эса миллий термага жалб қилинмайди. Инглиз футболчиларнинг қай даражада яхши эканлиги муҳим ва майдонга чиқаётган 73 футболчи дарҳақиқат шу сифатга муносибдир, ахир улар рақобатга дош бера олган”.


Улашинг
  • Теглар:
Top