Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Филиппинда 544 киши ёнаётган паромдан эвакуация қилинди
17:46 / 15.08.2015
1223

Филиппиннинг Ормок шаҳрида ороллар орасида йўловчилар ташиш билан шуғулланувчи Wonderful Stars паромига ўт кетди. Associated Press агентлигининг маълум қилишича, унинг бортидаги 544 нафар йўловчи эвакуация қилинди.

Экипажнинг 59 аъзосидан 2 нафари кичик тан жароҳатлари олди.
Воқеа жойида ўт ўчирувчи хизматлар ишламоқда. Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.
Жорий йилнинг июль ойи бошида шу портдан чиққан бошқа бир паромнинг ағдарилиб кетиши оқибатида ўнлаб одамлар қурбон бўлган эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top