Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Германиялик боксчи Хук чемпионлик мақомини ҳимоя қилиш бўйича рекорд ўрната олмади
09:57 / 15.08.2015
1462

Германиялик боксчи Марко Хук 90.71 кг гача бўлган вазн тоифасида жаҳон чемпионлигини ҳимоя қилиш сони бўйича рекорд ўрната олмади. АҚШнинг Нью-Жерси штати, Ньюарк шаҳрида ўтказилган 12 раундли жангда у польшалик рақиби Кшиштоф Гловацкий томонидан техник нокаутга учратилди.
6-раундда Хук рақибини нокдаунга учратди, аммо польшалик спортчи тезда ўзини ўнглаб олиб, ҳимояланишда давом этди. Хукнинг устунлиги билан кечаётган баҳснинг 11-раундида Гловацки кутилмаганда уни икки марта ерга йиқитди. Шундан сўнг рефери ўйинни тўхтатишга қарор қилди.
Бу Хукнинг АҚШда ўтказган биринчи жанги эди. Ўтган йили у Германиянинг Sauerland Events промоутерлик компанияси билан алоқаларини узиб, америкалик таниқли промоутер Лу ди Белла билан шартнома имзолаган эди.
Хук Гловацки билан баҳсдан сўнг Рой Жонс билан яна бир учрашув ўтказиб, супероғир вазнга ўтишни режалаштираётган эди. Россиялик Денис Лебедев билан жанг ўтказиш таклифини германиялик спортчи рад қилган эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top