Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Корея Япония истибдодидан қутулганининг 70 йиллигини нишонламоқда
12:12 / 15.08.2015
1582

Бугун ҳар икки Корея Япония колониализмидан халос бўлганининг 70 йиллигини нишонлайди. 1945 йилнинг 15 август куни милитаристик Япония капитуляция эълон қилиши билан унинг мустамлакалари ҳам мустақилликка эришган эди. Ушбу сана Кореяда ҳар йили нишонланади.
Бундан роппа-роса 70 йил муқаддам Корея Япония истибдодидан озод бўлган эди. Аммо корейс халқи янги фожиага дучор бўлди. Бунинг натижасида ягона давлат иккига бўлиниб кетди. Бир-бири билан уруш ҳолатида бўлган Жанубий ва Шимолий Корея бугунги кунга қадар кескин муносабатда бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Хитой ТИВ расмий вакили Хуа Чуньин Япония бош вазири Синдзо Абэнинг унинг мамлакати Иккинчи Жаҳон урушида ўйнаган роли ҳақидаги позициясидан норозилик билдирди.
“Бугун, жаҳон ҳамжамияти Иккинчи Жаҳон урушидаги ғалабанинг 70 йиллигини нишонлаётганида, Япония милитаризмнинг характерига аниқ баҳо бериши, жавобгарликни ўз зиммасига олиши, жабрланган халқлардан самимий кечирим сўраши, милитаристик агрессия тарихи билан алоқаларни бутунлай узиб, ушбу муҳим ва принципиал масалани хаспўшлаш билан шуғулланмаслиги зарур”, – деди Хуа Чуньин ТИВ сайтида жойлаштирилган баёнотида.
Ўз навбатида, Жанубий Корея вакиллари ҳам ушбу нутққа норозилигини билдирди.
Айтилишича, ўз чиқишида Абэ Япония ҳукуматининг илгариги узрномаларини эслаб ўтиб, бу борада расмий Токионинг ёндашуви ўзгармаслигини маълум қилган, аммо ўзи кечирим сўрамаган. Бундан ташқари, у ўз нутқида “агрессия” ва “колониал ҳукмронлик” сўзларини тилга олгани билан, гап Япониянинг қўшни давлатлардаги жиноятлари ҳақида кетаётганини аниқ айтмаган.
Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Юн Бён Се япониялик ҳамкасби Фумио Кисида билан телефон мулоқоти чоғида Сеул Токионинг позициясини ўрганиб чиқишини маълум қилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top