ОАВ: Дайди итлар ва мушуклар Тошкент экологиясига таҳдид солмоқда
13:20 / 15.08.2015
3400

Дайди итлар ва мушуклар Тошкент шаҳри экологиясига ва санитар ҳолатига таҳдид солмоқда. Бу ҳақда “Токшент оқшоми” нашри ёзмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимияти нашрида таъкидланишича, итлар ва мушуклар кўп қаватли уйларда боқилмаслиги керак, негаки бу уйлар одамларнинг яшашига мўлжалланган. Айни пайтда, болалар боғчаси ва мактабларнинг ҳовлиларида айрим фуқаролар итларини айлантириши одат қилган.

“Масалани қонуний йўл билан ҳал қилиш керак. Акс ҳолда болаларнинг ўйнашига мўлжалланган майдончалар хонимлар эрталабдан итини айлантирадиган ҳудудга айланиб қолади”, – дейилади мақолада.


Улашинг
  • Теглар:
Top