Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Туркманистонда ЯИМ 7 ой ичида 8.7 фоизга ўсди
14:25 / 15.08.2015
1897

2015 йилнинг 7 ойи мобайнида Туркманистон ялпи ички маҳсулоти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8.7 фоизга ўсди. Ишлаб чиқариш секторида ўсиш 104.4 фоизни, қурилишда 112.6 фоизни, транспорт-коммуникация комплексида 111.9 фоизни, савдо соҳасида 113 фоизни, қишлоқ хўжалигида 112.2 фоизни, хизмат кўрсатиш соҳасида 112.1 фоизни ташкил қилди.

Маҳсулот ишлаб чиқаришдаги ўсиш суратлари 2014 йилнинг дастлабки 7 ойи кўрсаткичларига нисбатан 107.5 фоиз бўлди. Чакана савдо айланмаси ҳажми 19.5 фоизга ўсди.

Шунингдек, ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 27.7 млрд манатни ташкил қилди. Бу 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 107.9 фоизга ўсиш бўлди демакдир.


Улашинг
  • Теглар:
Top