Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Хитой Япония бош вазирининг уруш якунининг 70 йиллиги муносабати билан сўзлаган нутқига норозилик билдирди
10:23 / 15.08.2015
4624

Хитой Япония бош вазири Синдзо Абэнинг унинг мамлакати Иккинчи Жаҳон урушида ўйнаган роли ҳақидаги позициясидан норозилик билдирди. Бу позиция мамлакат етакчисининг 15 август куни Япония капитуляциясининг 70 йиллигига бағишланган нутқида акс этди. ХХР ТИВ расмий вакили Хуа Чуньиннинг сўзларига қараганда, Пекин Токионинг япон милитаризми агрессияси учун “самимий” кечирим сўрашини талаб қилмоқда.
“Бугун, жаҳон ҳамжамияти Иккинчи Жаҳон урушидаги ғалабанинг 70 йиллигини нишонлаётганида, Япония милитаризмнинг характерига аниқ баҳо бериши, жавобгарликни ўз зиммасига олиши, жабрланган халқлардан самимий кечирим сўраши, милитаристик агрессия тарихи билан алоқаларни бутунлай узиб, ушбу муҳим ва принципиал масалани хаспўшлаш билан шуғулланмаслиги зарур”, – деди Хуа Чуньин ТИВ сайтида жойлаштирилган баёнотида.
Унинг айтишича, ХХР ташқи ишлар вазири ўринбосари Чжан Есуй ҳам Япониянинг Пекиндаги элчисига Абэнинг нутқи борасидаги муносабатини билдирган.


Улашинг
  • Теглар:
Top