Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Хитойда портлаш ҳақида “мишмиш тарқатган” 360та аккаунт ёпиб қўйилди
14:12 / 15.08.2015
3312

Хитой ҳукумати Тяньцзиндаги портлашлар ҳақида “мишмиш тарқатиш”да айблаб ижтимоий тармоқлардаги 360та аккаунтни блоклаб қўйди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар бермоқда.

ХХР кибермуҳитни назорат қилиш департаменти вакилларининг маълум қилишича, Sina Weibo ва WeChat ижтимоий тармоқларида заҳарли газ Пекинга етиб боргани, дўконлар ва супермаркетлар талон-торож қилингани ва портлаш 1 км радиусдаги барчанинг ҳаётига зомин бўлгани ҳақида гап-сўзлар тарқалган. Бу ҳолатни бартараф қилиш учун айрим аккаунтларни вақтинчалик ёпиб қўйиш ҳақида қарор қабул қилинган.


Улашинг
  • Теглар:
Top