Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ҳолливуд актрисаси Ўзбекистонга кўчиб ўтиши мумкинлигини айтди
19:16 / 16.08.2015
14027

Ҳолливуд тарихидаги энг кўп мукофотларга сазовор бўлган актриса Мэрил Стрипнинг таъкидлашича, Жонатан Деммининг “Рикки ва Флэш” картинаси саундтрэки сотувга чиққанида у “уятдан Ўзбекистонга кўчиб ўтиши мумкин”. Бу сўзлар ҳазил тариқасида айтилди.

Машҳур актриса ушбу янги картинада рок юлдузи ролини ўйнаш учун афсонавий канадалик фолк-рок устаси Нил Янгдан дарс олганини тан олди. Шунга қарамай, у ўзининг бу борадаги маҳорати ҳали паст даражада деб ҳисобламоқда.

“Янг билан танишувимга қадар гитара чалиш малакам йўқ эди, аммо дарслар мен учун фойдали бўлди. У менга саҳнада ўзимни қандай тутишимни ўргатди, шунингдек, гитара кучайтиргичидан қандай фойдаланишимни тушунтирди. Янгнинг мақтовларига қарамай, мен ўзимнинг мусиқий қобилиятларимни яхши деб ҳисобламайман. Саундтрэк чиқарилганда, уятдан Ўзбекистонга кўчиб ўтишимга тўғри келади”, – деди актриса кечки ток-шоулардан бирининг эфирида.


Улашинг
  • Теглар:
Top