Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
NYT: миллий хавфсизлик агентлиги AT&T провайдери билан ҳамкорлик қилган
09:07 / 16.08.2015
1363

The New York Times газетасида ёзилишича, 2003-2013 йилларда АҚШнинг миллий хавфсизлик агентлиги энг йирик телекоммуникацион компаниялардан бири – AT&T билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келган.
Ҳар куни агентликнинг Мэриленддаги штабига миллиондан ортиқ электрон мактуб жўнатилган, бу ерда эса улар калит сўзлар бўйича текшириб чиқилган.
Бундан ташқари, разведка ходимларига 11 сентябрь ўн йиллиги арафасидаги миллионлаб телефон қўнғироқлари ҳақидаги маълумотлар етказилган.
Айтилишича, Fairview дастурига агентлик қарийб 189 млн доллар сарфлаган, бу бошқа барча дастурларга сарфланган маблағдан икки баробар кўпроқдир.


Улашинг
  • Теглар:
Top