Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Нью-Йоркда легионеллез билан касалланганлар сони 124 кишига етди
06:24 / 16.08.2015
1452

Нью-Йоркда “легионерлар касаллиги”– легионеллез билан касалланганлар сони 124 кишига етди, деб хабар бермоқда BNO News телеканали.

Бу касалликка асосан бошқа касалликларга ҳам эга бўлган кекса ёшдагилар  чалинмоқдалар. Маълум қилинишича, инфекция ўчоғи шаҳарнинг шимолидаги Бронкс туманида бўлган. Бу ерда легионелла бактериялари бир нечта маҳаллий шифохона ва савдо марказларида топилган.

Аввалроқ легионеллез билан касалланганлар сони бир ой ичида 113 кишига етгани маълум бўлганди. Охирги ҳафта ичида янги касалланиш ҳолатлари кузатилмади. Ушбу касалдан 12 нафар киши ҳалок бўлди. 

Легионеллез ўткир юқумли касаллик бўлиб, иситма, ўпка, марказий асаб тизими ва овқат ҳазм қилиш аъзолари шикастланиши билан бирга кечади.


Улашинг
  • Теглар:
Top