Ўзбекистонда сентябрдан Boeing 787 Dreamliner самолётлари учун техник хизмат кўрсатиш бошланади
21:35 / 17.08.2015
2957

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси АҚШнинг Boeing корпорацияси билан бирга Тошкентда композит материаллардан ташкил топган самолётлар конструкцияси элементларини таъмирлашга мўлжалланган марказни яратиш бўйича ишларни якунламоқда.
Миллий авиакомпания матбуот хизматининг маълум қилишича, мутахассислар ангар ва лойиҳа учун зарур бўлган биноларни қуриб битказдилар.
“Ҳозирда қурилмаларни ўрнатиш ва ишга тушириш-созлаш ишлари амалга оширилмоқда. Бу марказ Boeing 787 Dreamliner каби янги авлоддаги самолётларга техник хизмат кўрсатувчи МДҲдаги ягона марказ бўлади. Янги марказ шу йилнинг сентябридан ишга туширилади”, деб таъкидланмоқда авиакомпания матбуот хизматида.


Улашинг
  • Теглар:
Top