Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Тошкентдаги Инха университетида 2016 йилнинг сентябрь ойидан янги логистика факультети иш бошлайди
15:45 / 17.08.2015
3932

Тошкент шаҳридаги Инха университети раҳбарияти ва Инха университети (Жанубий Корея) делегацияси вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда 2016 йилнинг сентябрь ойидан янги йўналиш - логистика факультети иш бошлаши ҳақида маълум қилинди. Бу ҳақда УзА хабар берган.

"Ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси учун мутахассис кадрлар тайёрлайдиган Тошкент шаҳридаги Инха университетида 2016 йилнинг сентябрь ойидан янги йўналиш – логистика факультети иш бошлайди", дейилади хабарда.

Инха университети президенти Сунья Чойнинг айтишича, мамлакатимизда бу йўналишга талаб ортиб бормоқда.

"Ўзбекистон ёшларининг муваффақияти ҳавасимизни келтирмоқда. Тошкент шаҳридаги Инха университетида таълим олаётган ҳар бир йигит-қиз Жанубий Кореядаги асосий олий ўқув юрти талабаси ҳисобланади ва барча тегишли имтиёзлардан фойдаланади. Логистика факультетининг очилиши ҳам муҳим. Зеро, мамлакатингизда бу йўналишга талаб ортиб бормоқда.
Университетнинг 3-, 4-курс талабалари учун мўлжалланган лаборатория хоналарини кўздан кечириш чоғида Инчеонда ҳам юқори курс талабалари учун шундай ўқув машғулотларини ташкил этишимиз керак, деган фикрга келдим", – дейди Инха университети президенти Сунья Чой.


Улашинг
  • Теглар:
Top