Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Парвоз олдидан маст ҳолда ушланган Air Baltic учувчиси ярим йилга озодликдан маҳрум этилди
07:49 / 18.08.2015
1389

Осло аэропортидан учиб кетиш пайтида Латвиянинг Air Baltic авиакомпаниясига тегишли Боинг-737 самолётининг маст ҳолатда ушланган иккинчи учувчиси ярим йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Dagbladet нашри маълум қилди.

Учувчининг парвоз олдидан қонидаги алгоколь миқдори 1,35 промиллени ташкил қилган.

ТАСС ахборот агентлигининг маълум қилишича, айбдор ўз айбини тан олгани учун 4 ойдан кейин муддатидан аввал шартли озод этилиши мумкин. Шунингдек, маст ҳолатда бўлган экипаж сардори ва икки нафар стюардессага нисбатан жазо ҳукми ҳали ўқиб эшиттирилмади.

Dagbladet’нинг ёзишича, Осло-Крит ороли йўналиши бўйича учиши керак бўлган самолётнинг биринчи учувчиси содир бўлган вазиятни улар томонидан қўйилган катта хато деб айтган.

Август бошида Air Baltic компанияси рейси экипажининг 5 аъзосидан 4 нафари парвоз олдидан спиртли ичимлик истеъмол қилганликка гумон қилинган. Шу туфайли рейс 4 соат 45 дақиқага ушлаб қолинган. Ҳозирда барча айбдорлар ўз ишидан бўшатилди.


Улашинг
  • Теглар:
Top