Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Россия ва Эрон Сурия масаласига ёндашувлари бир хил эканлигини маълум қилди
13:04 / 18.08.2015
2081

Россия ва Эрон ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров ва Муҳаммад Зариф Москвада ўтказилган музокаралардан сўнг икки давлатнинг Сурия масаласига ёндашуви бир хил эканлигини маълум қилишди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар берди.

“Бизнинг давлатларимиз Сурия ихтилофини бартараф қилиш бўйича умумий қарашга эга”, – маълум қилди Зариф Лавров билан биргаликда ўтказилган матбуот анжумани чоғида.

“Сурияликларнинг ўзлари ўз тақдирлари ва келажакларини ҳал қилиши керак, бошқа давлатлар эса бу жараённи енгиллаштириши лозим”, – қўшимча қилди Эрон вакили.

Шунингдек, икки давлат дипломатик идораси раҳбарлари янги ядровий реакторлар қурилиш ва бошқа лойиҳаларни муҳокама қилганларини айтиб ўтишди.


Улашинг
  • Теглар:
Top