Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
«Челси» Жон Стоунз учун 40 миллион фунт таклиф қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда
15:11 / 19.08.2015
1323

"Челси" раҳбарияти "Эвертон" ярим ҳимоячиси Жон Стоунзга қизиқишни давом эттирмоқда.

Бироз олдинроқ, "ирисгуллар" 21 ёшли футболчини сотишни истамаган эди. "Челси" ўшанда Стоунз учун 30 миллион фунт таклиф қилган.

Айни вақтда «Челси» раҳбарияти Стоунз учун 40 миллион фунт таклиф қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Агар бу трансфер амалга ошса, у инглиз футболи тарихидаги энг қиммат ҳимоячига айланади.

Маълумот учун, анлиялик бу ёш ҳимоячи ўтган мавсумда "Эвертон" сафида 23 марта майдонга тушган ва битта голга муаллифлик қилганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top