Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Нью-Йорк шаҳри мэри Таймс-сквердаги ярим яланғоч қизлар муаамосига қарши курашмоқчи
11:00 / 19.08.2015
12473

Нью-Йорк шаҳри мэри Билл де Блазио Таймс-скверда сайёҳлар билан ярим яланғоч ҳолатда суратга тушишни таклиф қилувчи қизларни чеклаш бўйича тегишли қоидалар қабул қилмоқчи. Бу ҳақда Associated Press нашрида ёзилган.

Маълум қилинишича, бундай тоифадаги қизлар фақат ички кийимларда бўлган ҳолда шаҳарга ташриф буюрган сайёҳларга бир неча доллар эвазига ўзлари билан суратга тушишни таклиф этишни одат қилишган.

Маҳаллий полициячилар айни вақтда бу ҳолатга чора кўришга ҳуқуқли эмас. Маҳаллий сиёсатчилар ва нашрлар бу ҳолатга барҳам бериш учун қонун ишлаб чиқилишини исташмоқда.

Де Блазионинг тан олишича, бу ҳолат тўғри эмас. У бу ҳолатни тўхтатишга ваъда берган. Лекин у шаҳардаги ярим ялонғоч қизлар муаммоси билан айнан қандай восита орқали курашишини аниқ айтмаган.


Улашинг
  • Теглар:
Top