Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Хитой Бангкокдаги портлашларни зудлик билан ўрганиб чиқишни талаб қилмоқда
09:40 / 19.08.2015
1858

Хитой ҳукумати Бангкок марказида содир бўлган, 20 кишини, шу жумладан, 6 нафар Хитой фуқаросини ҳаётдан олиб кетган портлашлар юзасидан зудлик билан суриштирув ишларини бошлаш кераклигини таъкидлади. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар бермоқда.

Портлашларда жароҳатланган 120 кишининг 20 нафари ҳам хитойликдир.
Хитой ТИВ вакили Хуа Чуньиннинг сўзларига қараганда, ХХРнинг Таиланддаги элчихонаси теракт юзасидан суриштирув ишларини олиб боришда маҳаллий раҳбарият билан яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёр.
“Фожиа қурбонлари ва уларнинг оилаларига таъзиямизни изҳор қиламиз”, – деди Чуньин.


Улашинг
  • Теглар:
Top