Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Италия бешта сайёҳлик портини сотувга қўйди
20:16 / 20.08.2015
1975

Италия ҳукумати бешта сайёҳлик портини сотувга қўйди, деб ёзмоқда Corriere della Sera нашри.

Капри ва Сардиниядаги яхта мариналари, Салерно яқинидаги, Триеста ва Калабриядаги портлар сотилади. Савдолар аукцион тарзида ўтказилмоқда ва уни Италиянинг инвестицияларни жалб қилиш ва корхоналарни ривожлантириш миллий агентлиги Invitalia ўтказмоқда.

Барча сотилаётган портларнинг умумий қиймати камида 50 млн еврони ташкил қилмоқда.

Бундан аввал яна бир Ўрта Ер денгизи давлати – Греция Пирей ва Салоники портларини сотишга қарор қилган эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top