Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Жаҳон банки Ўзбекистонга 400 минг долларлик грант маблағи ажратди
09:37 / 20.08.2015
2704

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида Жаҳон банки Ўзбекистонга 400 минг долларлик грант маблағи ажратиши тўғрисида маълум қилинди.

Қўмита раисининг биринчи ўринбосари Тўлқин Абдуллаевнинг таъкидлашича, айни пайтда келишув бандлари ишлаб чиқилмоқда.

Ажратилаётган маблағлар кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимларнинг давлат реестри тизимини замонавийлаштиришга йўналтирилади.

Келгусида “Электрон ҳукумат”нинг бир қисмига айланувчи кўчмас мулк объектлариинг Ягона базасини ташкил этиш режалаштирилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top