Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Эронда ўз ваколатхонасини очиши мумкин
16:47 / 20.08.2015
1420

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Эронда ўз ваколатхонасини очиши мумкин. Бу ҳақда компания раҳбари Владислав Тян Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида гапириб ўтган.

«Эрондан барча санкциялар олиб ташланганидан кейин биз у ерда ўз ваколатхонамизни очишни режалаштирмоқдамиз», дея аниқлик киритиб ўтган Тян.

Эслатиб ўтамиз, Эрон жорий йилнинг 14 июль куни дунёнинг кучли «олтиталик» давлатлари билан ўзининг ядровий қурол дастури бўйича тарихий келишувга эришган.

Келишув барча томон учун манфаатдор бўлиб Эронга нисбатан БМТ, АҚШ ва Европа Итифоқининг барча санкциялари бекор қилиниши белгилаб қўйилганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top