Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Маъмурият: Тошкент аэропортидаги ноқулайликлар хавфсизликни масаласи билан боғлиқ
18:28 / 21.08.2015
3122

Маълумки, бир неча йилдан буён Тошкент халқаро аэропортидаги кутиш зали кутиб олувчилар ва кузатувчилар учун ёпиқ ҳолда турибди. Бунинг натижасида одамлар кўчаларда тўпланиб туришга мажбур бўлмоқда.

Аэропорт маъмурияти вакилининг берган маълумотларига қараганда, бу масалалар билан фуқаролик авиацияси эмас, балки хавфсизлик хизматлари шуғулланади.
“Кимдир атайлаб одамларга ноқулайлик туғдирмоқчи эмас, – унинг сўзларини келтиради Uzbekistan Today нашри. – Бу биринчи галда хавфсизлик масаласи билан боғлиқ”.

Ёпиқ бинода кўп миқдорда одам тўпланишига йўл қўймаслик учун шундай чоралар кўрилмоқда. Айтилишича, ҳозирликда оптимал ечим ишланмалари якуний босқичда. Хавфсизликнинг зарурий даражасини таъминлайдиган технология жорий қилиниш арафасида.


Улашинг
  • Теглар:
Top