Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Митрополит Викентий: Диний бағрикенглик Ўзбекистонда тинчлик ва барқарорлик омилидир
18:09 / 21.08.2015
4354

Ўзбекистонда ҳукм сураётган диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик мамлакатда тинчлик ва барқарорликнинг асосий омилларидандир. Буни Тошкент ва бутун Ўзбекистон митрополити Викентий ўзининг Мустақиллик байрами муносабати билан йўллаган табрикномасида таъкидлади.

“Мустақиллик барча инсонларни раҳм-шафқатли, самимий, фаол бўлишга, масъулиятни ҳис қилишга, Ўзбекистоннинг асл ватанпарварлари бўлишга чақиради. Ахир ҳеч кимга сир эмас, давлатнинг гуллаб-яшнашига ҳар бир фуқаронинг иштироки орқали эришилади”, – таъкидлади митрополит.

Шунингдек, у мустақил Ўзбекистонда маънавий тарбияга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади: “Мустақил Ўзбекистонда маънавий тарбия масаласига катта эътибор қаратиб келинмоқда. Диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик, шубҳасиз, Ўзбекистон Республикасидаги тинчлик ва барқарорлик омили бўлиб хизмат қилмоқда”.

Шунингдек, у жамиятда диннинг ўрни ўсиб бораётганини, турли динларга бирдай эътибор қаратилаётгани уларнинг маънавий тарбия ишида фаол иштирок этишига йўл чоиб бераётганини қайд қилиб ўтди.


Улашинг
  • Теглар:
Top