Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Хитой Корея яриморолидаги кескинликка олиб келувчи барча хатти-ҳаракатларга қарши чиқмоқда
01:12 / 22.08.2015
3423

Хитой Корея яриморолида кескинликнинг кучайишига олиб келувчи барча хатти-ҳаракатларни тўхтатишни ва барча муаммоларни музокаралар йўли билан ҳал қилишга чақирмоқда. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Хуа Чуньин айтди

“Хитой минтақада тинчлик ва барқарорликни қатъийлик билан ёқламоқда, кескинликка олиб келиши мумкин бўлган барча ҳаракатларга қарши чиқмоқда. Биз тегишли томонларни вазминлик ва хотиржамликни сақлашга, жорий вазиятни алоқалар ва суҳбатлашув йўли билан ҳал қилиш, кескинликнинг авж олишига олиб келиши мумкин бўлган барча ҳаракатларни тўхтатишга чақирмоқдамиз”, деб айтди Хуа Чуньин Хитой ТИВи сайтида Хитойнинг Корея яриморолида охирги кунларда кескинлашган вазиятга нисбатан фикрини бериш ҳақидаги илтимосга жавобан.

Хуа Чуньин Хитой “Корея яриморолига қўшни бўлган давлат сифатида яриморолдаги вазиятга катта эътибор бераётгани ва охирги воқеалардан қаттиқ ташвишланаётганини” таъкидлаб ўтди.

“Хитой барча манфаатдор томонлар билан яриморолда тинчлик ва барқарорликни сақлаш учун биргаликда саъй-ҳаракатларни амалга оширишга тайёр”, деб айтди Чуньин.


Улашинг
  • Теглар:
Top