Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Приморье ўлкасида Россия ва Хитой ҳарбийлари иштирокида ҳарбий машғулотлар бошланди
14:04 / 23.08.2015
4660

Россия шарқидаги Приморье ўлкасида рус ва хитойлик ҳарбийлар ҳамкорликда машғулот ўтказишни бошлашди. Бу ҳақда Шарқий ҳарбий округнинг ахборот таъминоти бўлими капитани Роман Мартовга асосланиб РИА Новости хабар берган.

"21 август куни бирлашган штаб Россия-Хитой ҳарбий-денгиз машғулотларини ўтказишга кўрсатма берди. Машғулотлар "Денгиз ҳамкорлиги - 2015 (II) номи остида ўтмоқда", дейди капитан Мартов.

Хитойлик контр-адмирал Ван Хайянинг маълум қилишича, денгиздаги тинчлик Хитой ва Россиянинг иқтисодий ҳамкорлиги ривожланишини таъминлайди.

Бу машғулотлар 28 август кунигача давом этиши айтилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top