Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Тяньцзиндаги портлаш қурбонлари сони 121 кишига етди
06:40 / 23.08.2015
2295

2015 йилнинг 12 августида Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида юз берган портлаш қурбонлари сони 121 кишига етди. CCTV телеканалининг маълум қилишича 119 нафар қурбоннинг шахси ўрнатилди.

Портлашлар “Жуйхай” логистик компаниясига тегишли омборхонада содир бўлган. Портлаш кучи 2 км радиусдаги турар-жой биноларининг ойналарини чил-парчил қилган ва мингдан кўпроқ автомобилнинг ёниб кетишига сабаб бўлган.

Кучи 3 тонна тротил эквивалентига баҳоланган портлашдан кейин воқеа жойида кучли ёнғин чиққан. Шундан кейин омборхонада яна бир нечта портлашлар юз берган, улардан энг кучлисининг қуввати 21 тонна тротил портлашига тенг бўлган.


Улашинг
  • Теглар:
Top