Афғонистонда ҳафтанинг икки куни дам олиш деб белгиланди
18:23 / 24.08.2015
1990

21 август куни Афғонистон ҳукуматининг президент Ашраф Ғани Аҳмадзай раислигида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишида қабул қилинган қарорга мувофиқ, бутун мамлакат ҳудудида жума ва шанба кунлари дам олиш деб эълон қилинди.

Бу ташаббусни меҳнат вазирлиги илгари сурди. Вазирлик вакилларининг фикрича, бу чора пойтахт кўчаларидаги вазиятни яхшилашга ва экологияни ўнглашга ёрдам беради.
Аfghanistantoday.ru нашрининг хабар қилишича, бу қарорни қабул қилишдан олдин бошқа мусулмон давлатларидаги вазият ўрганиб чиқилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top