Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
АҚШ Жанубий Кореяга бомбардимончи B-52 самолётларини жойлаштириши мумкин
13:04 / 24.08.2015
6650

Жанубий Корея ва АҚШ томонлари яриморол ҳудудига B-52 русумли бомбардимончи самолётларини жойлаштириш бўйича музокара ўтказмоқда. Бу ҳақда Ёнҳап агентлиги хабар берган.

Бундан ташқари, Кореяга АҚШдан ядро қуролига эга сувости кемаларини олиб келиш бўйича муҳокама қилинмоқда.

"Мавжуд вазиятдан келиб чиққан ҳолда Жанубий Корея ва АҚШ америкаликларнинг стратегик қуролларининг яриморолга олиб келиниши вариантларини кўриб чиқмоқда", деб маълум қилган Корея республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати вакили Ким Мин Сок.

У гап айнан қайси қуроллар ҳақидалига аниқлик киритмаган.


Улашинг
  • Теглар:
Top