Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Порошенко Россия федерацияси Украина билан чегарага 50 минг аскар тўплаганини иддао қилмоқда
15:58 / 24.08.2015
3372

Украина президенти Пётр Порошенко жангариларнинг мамлакат ичкари қисмига ҳам чуқур кириб бориши мумкинлигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, Россия-Украина чегарасида 50 минг ҳарбий тўпланиб улгурган.

Душанба, 24 август куни Мустақиллик куни муносабати билан бўлиб ўтган маросимда сўзга чиққан Порошенко Украина шарқидаги чегараларда 50 минг россиялик ҳарбий тўплангани, унинг ички қисмида эса Россия қуролли кучларининг 40 минг ҳарбийси ва 9 минг юқори лавозимдаги вакиллар мавжудлигини маълум қилди.

Москва эса Украина чегарасида Россия қуролли кучларининг мавжуд эмаслигини бир неча бор эълон қилиб, бу маълумотни халқаро объектив текширувлар натижалари ҳам тасдиқлашини айтиб ўтди.

Украина етакчиси эҳтимолий таҳдид сабабли мамлакат қуролли кучларининг ҳарбий салоҳиятини оширишга асосий эътибор қаратилишини таъкидлаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, украин армияси ҳар куни такомиллашиб бормоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top