Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Тожикистон ИШИД тарафдорларининг Qiwi-ҳамёнларини ёпиб қўйишни илтимос қилди
11:32 / 24.08.2015
2900

Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари Россиянинг халқаро Qiwi Wallet тўлов тизимига эгалик қилувчи Qiwi гуруҳига мурожаат қилиб, ИШИД террорчи гуруҳига аъзоликда гумон қилинаётган тожикистонликларнинг ҳисоб рақамларини ёпиб қўйишни илтимос қилди. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги хабар бермоқда.

“Билишимизча, ижтимоий тармоқларда ИШИДнинг янги тарафдорларига пул тўплаш борасида ташвиқот олиб борилмоқда. Тўпланган маблағларга Сурияга жангарилар жўнатиш учун авиачипталар сотиб олинади, шунингдек, уларга бошқа турдаги моддий ёрдам кўрсатилади”, - деди агентликнинг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги суҳбатдоши.

Тожикистонда яқинда қўлга олинган 4 нафар жангари Qiwi’дан фойдаланиб келингани аниқланди. Ўша тизимда тўпланган пуллардан чипталар харид қилинган. Шу воқеадан сўнг Тожикистон расмийлари Qiwi’га мурожаат қилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top