Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Россиялик операторлар “Википедия”ни тўсишни бошлашди
08:39 / 25.08.2015
2244

Россиялик операторлар “Википедия” интернет-энциклопедиясининг рус тилидаги сайтини тўсишни бошлашди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

“Умуман вазият тушунарли: эрталабга яқин кўпчилик фойдаланувчиларда сайтнинг тўлиқ версияси ишлашдан тўхтайди. Мобиль версияси ишлашда давом этади, чунки унинг IP адреслари бошқача”, деб айтилмоқда “Русская Википедия”нинг твиттердаги блогида.

Москвада баъзи интернет-провайдерларнинг фойдаланувчиларида интернет-энциклопедияга кириш ўчириб қўйилди, Россиянинг бошқа ҳудудларидаги фойдаланувчилар ҳам сайтга киришнинг иложи бўлмаётганини таъкидлашмоқда. Айни пайтда “Википедия”нинг мобиль версияси ишлаб турибди.


Улашинг
  • Теглар:
Top