Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Тожикистонда Facebook ва YouTube тўсиб қўйилди
15:39 / 25.08.2015
1814

Тожикистон ҳукумати Facebook ижтимоий тармоғи ва YouTube видеохостингини тўсиб қўйди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берган.

"24 август куни провайдерларга ва киришни чеклаш бўйича оғзаки топшириқлар берилди", деб маълум қилган маҳаллий интернет-провайдерлардан бирининг вакили.

Маълумот берган манбанинг айтишича, 25 август куни мамлакатдаги барча интернет провайдерлар интернет хизматларга уланишни чеклаш тўғрисидаги топшириқларни олишган.

Тожикистондаги интернет-провайдерлар уюшмаси раҳбари Асомиддин Атоевнинг қўшимча қилишича, чеклаш сабаблари ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top