Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Туркманистон ЕИга углеводород экспортини йўлга қўйишда Болгариянинг ёрдамидан умид қилмоқда
16:31 / 25.08.2015
1459

Туркманистон Болгарияга маҳаллий энергия ташувчи маҳсулотларни халқаро бозорга олиб чиқишга қаратилган халқаро лойиҳаларни амалга оширишда муҳим стратегик ҳамкор сифатида қарамоқда.

Бу ҳақда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ва Болгария бош вазири Бойко Борисов раҳбарлигидаги кенгайтирилган делегациялар ўртасидаги музокаралар чоғида айтилди.
Айни кунларда Туркманистон ўз газини Хитой, Россия ва Эронга экспорт қилмоқда.

Хитой ва Россияга газ етказиб беришда Ўзбекистон транзит мамлакати ролини ўйнамоқда. Ашхобод шу йилдан Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон газ қувурининг қурилишини бошлайди.


Улашинг
  • Теглар:
Top