Хоразм ипаги Ҳиндистон ва Эронга экспорт қилинади
14:13 / 27.08.2015
1909

Хоразм вилоятидаги «Хоразм ипаги» МЧЖ корхонасини модернизация қилиш, унинг тўла қувват билан ишлашини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш йўлида изчил ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда telegraf.uz хабар берган.

Хабарда айтилишича, меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида Хитойдан замонавий ускуналар олиб келинган.

190 нафардан ортиқ ишчи фаолият юритадиган корхона маҳсулотни экспорт қилиш бўйича Ҳиндистон, Эрон давлатлари билан шартнома тузган.

«Хоразм ипаги» МЧЖ да ўтган йили 16,5 тонна ипак ишлаб чиқарилди.


Улашинг
  • Теглар:
Top