Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Дональд Трамп бошида ҳақиқий соч ўсаётганини айтди
11:29 / 28.08.2015
2548

АҚШ президентлиги сайловолда пойгасида иштирок этаётган Республикачилар вакили Дональд Трамп ОАВни, рақибларини ва сайловчиларни кўпдан буён безовта қилиб келаётган саволга жавоб берди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар қилган.

Жанубий Каролинадаги сайловчилар билан учрашув чоғида у бошидаги сочлар ҳақиқий эканлигини айтиб қасам ичди. У тингловчилар орасидаги аёллардан бирини минбарга чақириб, буни текшириб кўришни таклиф қилди. Аёл Трампнинг сочларидан тортиб кўриб, уларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлади.

Трамп турмаги бузилмаслиги учун лакдан фойдаланиши маълум қилди.

Трампнинг соч турмаги охирги ҳафталарда АҚШ матбуотида муҳокамаларга сабаб бўлаётган эди. Ҳатто The New York Times газетасида бу ҳақда мақола чоп этилди.


Улашинг
  • Теглар:
Top