Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Филиппинда черков ювиниш хонасига яширин кузатув камераларини ўрнатган АҚШлик роҳиб қидирилмоқда
13:06 / 29.08.2015
6738

Филиппин ҳукумати АҚШдаги черковлардан бирининг ювиниш хонасига яширин кузатув камералари ўрнатганликда айбланганидан сўнг мамлакатдан яширинча қочиб кетган орегонлик роҳибни қидирмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Исраэл Бьеннинг отаси эса шахсий ҳаётга аралашув ва далилий ашёларни сохталаштирганликда айбланмоқда.

Ювиниш хонасига ўрнатилган кузатув камералари электр розеткаси кўринишида ниқобланган бўлган. Ушбу воситалар эса 2015 йилнинг апрель ойи охирида АҚШнинг Орегон штати Шервурд шаҳридаги авлиё Франциск черковининг эркаклар ювиниш хонасидан топилган эди.

Айни пайтда руҳоний АҚШга экстрадиция қилиш учун Филиппин ҳукумати томонидан қидирилмоқда. Бъеннинг ўзи эса черков аъзоларига ёзган мактубида шахсий саломатлиги ва тинчлигига хавф мавжудлиги учун ортга қайта олмаслигини маълум қилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top