Ҳусанбой Раҳимов Сараеводаги Жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди
11:03 / 30.08.2015
1561

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ҳусанбой Раҳимов Сараевода бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида 85 кг вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритди.

Нимчорак финалда Ҳусанбой япониялик Шутаро Ямадуни, чорак финалда АҚШ вакили Оуэн Уэбстер, ярим финалда эса озорбайжонлик Рашид Ҳамидлини мағлуб этди. Бироқ финал баҳсида Россия спортчиси Сослан Лавоевнинг курагини ерга теккиза олмади.

Спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати. Эркин усул. 85 кг: 1 – Давид-Сослан Лавоев (Россия), 2 – Ҳусанбой Раҳимов (Ўзбекистон), 3 – Оуэн Уэбстер (АҚШ) ва Наил Сейар (Туркия).

Шундай қилиб, классик курашчилар қўлга киритган олтин ва қизлар эгаллаган кумуш медаллардан сўнг терма жамоа ҳисобига учинчи — кумуш медаль ҳам ёзиб қўйилди. Ўзбекистон спорт курашлари Ассоциацияси матбуот хизматининг хабар беришича, 30 август — мусобақаларни якунловчи сўнгги кун. Бугун эркин усул курашчилари сўнгги беш медаллар жамланмаси учун баҳс олиб боришади.


Улашинг
  • Теглар:
Top