Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ўзбекистонлик божхоначилар йил бошидан бери 53,1 млрд сўмлик товар-моддий бойликлар ушлаб қолишди
08:51 / 01.09.2015
1374

Ўзбекистонлик божхоначиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида йил бошидан бери Давлат бюджетига божхона тўловлари бўйича режа кўрсаткичлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11,3 фоизга режадан ошириб бажарилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасида Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимда айтиб ўтилди.

Шунингдек, контрабанда ва товар-моддий бойликларни ноқонуний айлантириш ҳолларини бартараф этиш бўйича ҳам сезиларли ишлар амалга оширилди. Ўтган ойлар давомида 53,1 млрд сўмлик 13,5 минг товар-моддий бойликлар ушланди. Шунингдек, Ўзбекистонга турли бузғунчилик ва экстремистик ғоялар, зўравонлик ва ахлоқсизликни тарғиб қилувчи аудио ва видеомаҳсулотларнинг олиб кирилишини бартараф этишга жиддий эътибор қаратилмоқда.  


Улашинг
  • Теглар:
Top