Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Футбол бўйича Италия чемпионати В сериясида fair play ҳаракатлари учун яшил карточка жорий этилади
10:13 / 04.09.2015
2943

2015/16 мавсумида ҳакамлар футбол бўйича Италия чемпионати В сериясида fair play қоидаларига риоя қилган футболчиларга яшил карточка кўрсатишни бошлайди. Бу ҳақда Forza Italian Football порталида маълум қилинди.

Яшил карточка футбол ҳисоботида қайд этилади. Шу йўл билан В серияси раҳбарияти карточкалар қўлланилишини синовдан ўтказиб, бошқа дивизияларга уларнинг қай даражада самара келтиришини кўрсатиб беришади.

В сериянинг дастлабки учрашувлари 5-6 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

2014 йилнинг октябрь ойида Европа футбол ассоциациялари кенгаши (УЕФА) президенти Мишель Платини тажовузкор футбол кўрсатган ва ҳакамга эътироз билдирган ўйинчини майдондан 5-10 дақиқа четлатиб, турувчи оқ карточкаларни қўллаш таклифини илгари сурган эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top