Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
“Мистер Бин” сариқ машинанинг томида курсида ўтириб Лондон бўйлаб сайр қилди
21:40 / 07.09.2015
5274

Мистер Бин комедик образини ижро этган британиялик актёр Роуэн Аткинсон ўзининг қаҳрамони обоазида “Мини” русумидаги машинанинг томида курсида ўтирганча Лондон бўйлаб сайр қилди, деб хабар бермоқда The New Musical Express нашри.

Актёр шу тариқа “Мистер Бин” номли машҳур комедик сериалнинг 25 йиллигини нишонлашга қарор қилди. Сайр давомида актёр Сент-Джеймс боғида музқаймоқ харид қилиш ва Букингем саройи олдида мухлисалари билан суратга тушиш учун тўхтади.
Роуэн Аткинсон 1990-1995 йиллар мобайнида чиққан сериалнинг 15 сериясида, иккита –“Мистер Бин” (1997) ва “Мистер Бин ҳордиқда” (2007) тўлиқ метражли фильмларида роль ижро этган.

Аткинсон, шунингдек, 2012 йилги Лондондаги Олимпия ўйинларида бу образида саҳна кўринишлари билан иштирок этган.


Улашинг
  • Теглар:
Top