Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
“Формула-1” пойгасининг “Форс Индия” жамоасига тегишли 100 минг евролик рули ўғирлаб кетилди
19:55 / 08.09.2015
1426

Номаълум талончилар “Формула-1” автопойгасида қатнашувчи “Форс Индия” жамоаси болидига тегишли 100 минг евролик рулни ўғирлаб кетдилар. Бу ҳақда Repubblica.it нашри маълум қилди.

Воқеа дам олиш кунлари Монца шаҳридаги автодромда ўтган Италия Гран-присида содир бўлди. Жиноятчилар тунги пайт жамоа томонидан олинган гаражга кириб, рулни ўғирлаб кетишган. Рулнинг нархи 100 минг еврони ташкил қилади.

Жамоа вакиллари полицияга мурожаат қилдилар, бироқ рулни топиш имконияти паст баҳоланмоқда.

“Формула-1” болидининг замонавий пойга рули 30 дан кўпроқ турли тугма ва трумблердан ташкил топган бўлиб, пойгачи улар орқали узатмаларни бошқариши ва ҳаракатланиш пайтида машинанинг кўп сонли кўрсаткичларини созлаши мумкин.
“Форс Индия” жамоаси номидан Италия Гран-присида икки пойгачи – мексикалик Серхио Перес ва немис Нико Хюлькенберг иштирок этди. Улар пойгада мос равишда 6- ва 7-ўринни эгалладилар. “Мерседес” жамоасининг британиялик пойгачиси Льюис Хэмилтон пойга ғолиби бўлди.


Улашинг
  • Теглар:
Top