Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Австралия яна 12 минг нафар суриялик қочқинларни қарши олишга тайёр
09:07 / 09.09.2015
1280

Австралия ҳукумати ўз ҳудудида қўшимча равишда 12 минг нафар суриялик қочқинларни кутиб олишга тайёр, дея хабар қилди АВС.

Шу билан бирга, ҳукумат Сурия ва Ироқни тарк этиб, қўшни мамлакатларга жойлашишга мажбур бўлган 240 минг киши учун молиявий кўмак сифатида 44 млн доллар миқдорида маблағ ажратди. Бу ҳақда Австралия бош вазири Тони Эббот маълум қилди, дея ёзмоқда The Guardian.

Шундай қилиб, мамлакат можаролар оқибатларини бартараф этиш учун ажратган инсонпарварлик кўмак ҳажми 230 млн долларга етди.

Ҳукуматдагиларнинг қўшимча қилишича, кўмак қочқинларнинг ирқий ёки миллий ўзига хосликларидан қатъи назар тақдим этилади, бироқ биринчи навбатда аёллар ва болаларга кўрсатилади.

Reuters агентлиги маълумотларига кўра, Австралия шусиз ҳам ҳар йили турли мамлакатлардан қарийб 14 минг қочқинни қабул қилади.


Улашинг
  • Теглар:
Top