Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Тошкент вилоятининг айрим мактаб ва мактабгача таълим муассасаларидаги аҳвол талабга жавоб бермаслиги аниқланди
18:46 / 09.09.2015
3174

Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашининг қарорига кўра, махсус ишчи гуруҳлар томонидан ҳар бир туман ва шаҳардаги мактаб ҳамда мактабгача таълим муассасаларида мавжуд камчиликлар ва уларнинг сабаблари ўрганилди. Бу ҳақда “Тошкент ҳақиқати” (Тошкент вилояти) газетасида “Шунчаки камчилик эмас!” сарлавҳали мақолада хабар қилинди.

Мақолада таъкидланишича, туманлардаги бир қатор мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида фаолиятни тўғри ташкил этишга масъулият билан ёндошилмаган.

Жумладан, Қуйи Чирчиқ тумани Меҳнатобод қишлоғида 14-мактабгача таълим муассасаси таъмирга муҳтож, тўрт тарбиячининг фақат иккитаси мутахассис.

Бу каби ҳолатлар шунингдек, туманнинг Қўрғонча қишлоғидаги “Ғунча”, “Камалак”, “Юлдузча” номли мактабгача таълим муассасаларида ҳам кузатилган. Чиноз туманидаги 4-мактаб-интернатда ҳам аҳвол талабга жавоб бермаслиги қайд этилган, деб ёзади uz24.uz нашри.


Улашинг
  • Теглар:
Top