Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Alibaba Хитойнинг энг катта компанияси номини ўзининг рақибига бой берди
05:11 / 10.09.2015
2044

Хитойнинг Alibaba Group Holding Ltd интернет-ритейлери Хитойда бозорда нархларнинг қулашидан кейин 140 млрд долларга яқин маблағ йўқотди ва Хитойнинг энг йирик компанияси номини ўзининг рақиби Tencent Holdings Ltd. га бой берди, деб хабар бермоқда Bloomberg агентлиги.

8 сентябрь Нью-Йорк биржасидаги савдолардан кейин Alibaba акциясининг нархи деярли 5 фоизга тушиб кетди. Компаниянинг бозор нархи 153 млрд долларни ташкил қилди ва бу кўрсаткич бўйича Alibaba компанияси Tencent’дан ортда қолди. Бундай пасайиш Alibaba акциялари 2014 йил сентябрда оммавий сотувга чиқарилгандан бери биринчи марта қайд этилди.

Alibaba Хитойдаги йирик электрон тижорат платформалари, жумладан Taobao платформасига эгалик қилади. Tencent Хитойнинг етакчи интернет-провайдери ва видеоўйинлар ишлаб чиқарувчи йирик компанияси ҳисобланади.


Улашинг
  • Теглар:
Top