Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Чинозда Қозоғистондан 22 млн сўмлик тамаки маҳсулотларини олиб киришга ҳаракат қилган жиноий гуруҳ қўлга олинди
12:47 / 10.09.2015
1505

Тошкент вилоятининг Чиноз туманида Қозоғистондан 22 млн сўмлик тамаки маҳсулотларини олиб киришга ҳаракат қилган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Чинознинг Яллама қишлоғида яшайдиган Шамиль Абдулов, Латиф Йўлчиев ва Рамазон Фаттоҳовлар қозоғистонлик шериклари билан келишиб, 22 млн сўмлик 2 980 қути Parlament сигареталарига буюртма берадилар. Бу молни қозоғистонлик шерик Яллама божхона пости яқинидан оқиб ўтувчи Бўзсув каналидан чегаранинг бу тарафига оқизиб юборилиши керак эди.

Белгиланган вақтда ярим тунда шериклар кўрсатилган жойга бориб юкни қидиришга тушишди. Лекин уларнинг хатти-ҳаракатлари божхона ходимларининг диққатини тортди. Натижада контрабандачилар тезда ушланиб, жавобгарликка тортилди.


Улашинг
  • Теглар:
Top