Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Мирободда қўшнисининг 3 800 доллар пулини ўғирлаган киши қўлга олинди
17:52 / 10.09.2015
1631

Мирободда қўшнисининг 3 800 доллар пулини ўғирлаган киши қўлга олинди. Бу ҳақда “Огоҳ” газетаси ёзмоқда.
Айтилишича, асли паркентлик бўлган, муқаддам қамоқда ўтирган Зариф исмли йигит бир куни қўшнисининг уйи очиқлигини пайқаб қолиб, у ерга кирган.

Йўлакда хонадон эгасининг костюмини кўриб, унинг чўнтакларини пайпаслаб кўрган. Костюм чўнтагида турган 3 800 долларни олиб, воқеа жойини тарк этган.
Аммо у тез орада қўлга олинган.


Улашинг
  • Теглар:
Top