Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Оқ уй: АҚШ Россиянинг Сурияга ҳарбий ёрдам беришидан норози
12:24 / 10.09.2015
7813

Оқ уй матбуот хизмати вакили Эрик Шульцнинг маълум қилишича, АҚШ Россия томонидан терроризмга қарши фаол равишда кураш олиб борилишини маъқуллайди, лекин бу давлатнинг Сурия президенти Башар Асадни қўллашини ва Сурияга қурол етказиб берилишини ёқламайди.

"Биз Россия билан ИШИД жангариларига қарши ҳамкорликда ҳаракат қилишга тайёрмиз. Лекин биз Россия томонидан Сурия ҳукуматига қурол етказиб берилишини тўғри йўл деб ҳисобламаймиз", дейди Шульц.

Унинг қўшимча қилишича, Россия томонидан Сурияга ҳарбий қуроллар ва техникалар юборилаётгани ҳақидаги хабарлар АҚШни қаттиқ хавотирга солган.

Бироз олдинроқ, Россия Сурияга жўнатган 2та кемада ҳарбийлар бўлинмаси ва қуроллар олиб кетилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Шунингдек, АҚШ томони Суриянинг Латакия порти яқинида аэродром тайёрлаётганидан хабардор этаётгани айтилган.

Бундан олдинроқ, Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова The New York Times нашрига берган интервьюсида АҚШ ва Европада, Сурия президенти Башар Асад истеъфога чиққан тақдирда ҳам, мамлакатда тинчлик ўрнатиш учун ҳеч қандай режалар йўқлигини маълум қилганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top