Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Порошенко: Минск келишувлари наф бермоқда, фронтда сокинлик
08:47 / 10.09.2015
1600

Украина президенти Пётр Порошенконинг таъкидлашича, Минск келишувлари ниҳоят амалаг кирмоқда, Донбассда ярим йилдан буён биринчи марта ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилган. Шунга қарамай, унинг фикрича, айирмачилар томонидан тинчликнинг бузилишига ҳар қачон тайёр туриш керак.

“29 август соат 00:00дан бери, айтишим мумкинки, ярим йилдан буён биринчи марта фронтда сокинлик. Шундан буён отишма бўлмади”, - деди у минтақалар кенгашидаги чиқишида.
Порошенконинг таъкидлашича, фақатгина Луганск вилоятида диверсион гуруҳ билан тўқнашув юз берган.
“Минск келишувлари ишламоқда, бунга амин бўлиш учун ўққа тутишлар статистикасига қаранг”, - таъкидлади Украина раҳбари.


Улашинг
  • Теглар:
Top