Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Сўровнома: Путиннинг энг катта муваффақиятсизлиги коррупцияга қарши кураш бўлди
18:06 / 10.09.2015
4417

Россия президенти Владимир Путиннинг энг катта муваффақиятсизлиги коррупцияга қарши кураш бўлди. Бу Левада-центр томонидан ўтказилган сўровнома натижаларидан маълум бўлди. Сўровномада иштирок этганларнинг 29 фоизи шундай фикрда.

Иккинчи муваффақиятсизлик сифатида иқтисодий ислоҳотлар тилга олинди — 17 фоиз. Учинчи ўринда олигархларга қарши курашдаги омадсизлик турибди — 16 фоиз.
Путиннинг асосий ютуқлари сирасида армия ҳарбий салоҳиятининг оширилиши (33 фоиз), барқарор сиёсий вазиятнинг сақланиши (27 фоиз), Россиянинг жаҳон миқёсидаги ўрнининг мустаҳкамланиши (27 фоиз) айтиб ўтилди.


Улашинг
  • Теглар:
Top