Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
АҚШ разведкаси хитойлик хакерларга қарши кураш чораларини кучайтирмоқчи
12:17 / 11.09.2015
2247

Америка жосуслик хизмати АҚШ ҳукуматини киберхавфсизлик чораларини кучайтириш ва Хитойдан бўладиган хакерлик ҳужумларига чек қўйишга чақирди. Бу ҳақда АҚШ Миллий разведка хизмати директори Жеймс Клэпперга асосланиб, Рейтер нашри хабар тарқатган.

"Хитойлик кибержосуслар Америкадаги объектларга ҳужум қилишда давом этмоқда", дейди Клэппер.

Манбаларда айтилишича, Обама маъмурияти Хитойдаги тегишли шахслар ва ташкилотларга санкциялар қўллаш режаларини кўриб чиқмоқда.

Бундан олдинроқ, Клэппер хитойлик хакерлар АҚШнинг киберхавфсизлигини катта хавф остида қолдиришгани ҳақида маълум қилганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top